ЖИЗЗАХ вил. – “Йўл нозири фуқарони сенсираб унга куч ишлатди. Боди камера ҳам ёқилмаган эди”
ПАХТАКОР.
“Жиззах вилояти Пахтакор туманида М-39 йўлида ЙПХ ходими ҳайдовчини тўхтатганида зиддият келиб чиқди. Йўл нозири фуқарони сенсираб унга куч ишлатди, “Сен бойваччаларга кўрсатаман” деган иборани қўллади. Бунинг устига, у ўз иш фаолиятини боди камерани ёқмаган ҳолда олиб бормоқда. ИИВ масъуллари ҳолатни ўрганиб, тегишли чора кўради деган умиддамиз”.